Компаниямиз тарихи

Биз ҳақимизда

“Xushnudbek and Partners” юридик фирмаси 2019 йилда Тошкент шаҳрида фаолиятини бошлаган.

“Xushnudbek and Partners” ўз фаолияти давомида: – фуқаролар ҳуқуқлари ва эркинликларининг ишончли ҳимоячиси ҳамда – бизнес учун ташкил этишдан то низони ҳал этишгача бўлган босқичда доимий ҳамкорга айланишни асосий мақсад сифатида белгилаган.

Фирманинг нисбатан ёшлиги бошқарувчи ва юристларимизнинг юқори малакаси ва кўп йиллик тажрибаси билан қопланади.

Биз хозирданоқ бир қатор номдор брендлар ва истиқболли ёш лойиҳаларга хизмат кўрсатмоқдамиз.

Бизнинг энг яхши уддалайдиган ишимиз – мижозларимиз дуч келган ҳуқуқий низоларга нисбатан нновацион ва амалий ечим белгилашдир.

Бизнинг ихтисослигимиз

“Xushnudbek and Partners” қуйидаги соҳаларда ҳуқуқий хизмат кўрсатади:

рўйхатдан ўтиш, қайта ташкил этиш, юридик шахсларни тугатиш, хорижий компаниялар ва ташкилотлар ваколатхоналарини аккредитациядан ўтказиш, гувоҳномалар ва бошқа рухсатномаларни олишда кўмаклашиш;

Бизнесга юридик кўмаклашиш (хизмат кўрсатиш), шу жумладан ташкилотнинг жорий масалалари бўйича маслаҳат бериш;

Tашкилий масалалар ва корпоратив бошқарув масалалари бўйича ташкилотнинг турли хил ички ҳужжатларини ишлаб чиқиш;

Шартномалар, контрактлар, келишувлар, аризалар, шикоятлар ва бошқа ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини тайёрлаш ва экспертизадан ўтказиш;

Юридик масалаларни муҳокама қилишни ўз ичига олган музокараларда жисмоний ва юридик шахсларнинг вакиллиги;

Бизда юқори малакали жамоа шаклланган

НЕЪМАТОВ ЖАСУР

Юридик фанлар доктори, Профессор Адвокат (лицензия), Профессионал медиатор (Сертификат, Адлия вазирлиги реестрига киритилган), Тошкент шаҳар Адвокатлар палатасидаги малака комиссияси раиси Фаолият соҳаси: Жиноий-ҳуқуқий фаолият Тошкент Давлат юридик университети ва Плеханов номидаги Россия Иқтисодиёт университетининг Тошкент филиали профессори. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар маҳкамаси ҳузуридаги Олий аттестация комиссиясининг юридик Фанлар бўйича эксперт Кенгаши илмий котиби. Тиллар: рус, ўзбек

ДИЁРБЕК КИМСАНОВ

Бошқарувчи Партнер, Адвокат (лицензия), Профессионал медиатор (Сертификат, Адлия вазирлиги реестрига киритилган), Тошкент медиация маркази директори Тошкент Давлат юридик университети маърузачиси. Фаолият соҳаси: низоларни ҳал қилиш, инвестиция / тижорат ҳуқуқи, корпоратив ҳуқуқ Тошкент давлат юридик университети (2008, Магистратура), RGSL (2016) таҳсил олган. Тиллар: инглиз, рус, ўзбек

ОТАБЕК НАРЗИЕВ

Адвокат (лицензия),Профессионал медиатор (Сертификат, Адлия вазирлиги реестрига киритилган),PhD Фаолият соҳаси: молиявий тартибга солиш, қимматли қоғозлар бозорини тартибга солиш, корпоратив ҳуқуқ, тижорат ҳуқуқи
Кобе университети битирувчиси, Япония (2019, PhD), Nagoya университети, Япония (2014, Магистратура), Тошкент Давлат юридик университетида (2004) таҳсил олган. Тиллар: инглиз, япон, рус, ўзбек

ДИЛШОД АБДУКАДИРОВ

Партнер Фаолият соҳаси: ОАВ ҳуқуқи, ОАВ ва таълим соҳасида ҳуқуқий тартибга солиш, меҳнат ҳуқуқи Тошкент Давлат юридик университети битирувчиси (2007) Тиллар: рус, ўзбек

ФЕРУЗА РУЗИМБЕТОВА

Адвокат (лицензия) Фаолият соҳаси: мулкий ва оилавий низолар Тошкент Давлат университети (1984) битирувчиси. Тиллар: рус, ўзбекча

ШУХРАТ ШАРИПОВ

Адвокат (лицензия) Фаолият соҳаси: солиқ ҳуқуқи, хўжалик низолари ва иқтисодий жиноятлар. Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети (2008, бакалавр) Тошкент Давлат юридик университети (2016, Магистратура) да таҳсил олган Тиллар: инглиз, рус, ўзбек

АБДУМУМИН ЮЛДАШЕВ

Консультант PhD, Тошкент Давлат юридик университети маърузачиси. Ўзбекистон муаллифлик ҳуқуқи ва турдош ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамияти раиси, Интеллектуал мулк соҳасида медиатор Фаолият соҳаси: интеллектуал мулк, савдо белгилари, муаллифлик ҳуқуқи Тошкент Давлат юридик университети битирувчиси (2011 йил, Магистратура) Тиллар: инглиз, рус, ўзбек

МАНЗУРБЕК АБДУЛЛАЕВ

Адвокат (Лицензия) Фаолият соҳаси: қурилиш ва кўчмас мулк соҳасини ҳуқуқий тартибга солиш Тошкент Давлат юридик университети битирувчиси (2009, Магистратура) Тиллар: рус, ўзбек

ШЕРЗОД ХОЖИМУРОДОВ

Консультант Тошкент Давлат юридик университети маърузачиси Фаолият соҳаси: спорт ҳуқуқи ва спорт арбитражи Цюрих университети, Швейцария (2020, Магистратура, Спорт ҳуқуқи) Тошкент Давлат юридик университети (2006) битирувчиси. Тиллар: инглиз, рус, ўзбек

АЗИЗ ХАКБЕРДИЕВ

Консультант Тошкент Давлат юридик университети ўқитувчиси Фаолият соҳаси: бизнес (тижорат) ҳуқуқи, меҳнат ҳуқуқи Nagoya Университети (2020, Магистратура) ва Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети (2014) таҳсил олган. Тиллар: инглиз, рус, ўзбек

ГУЗАЛЬЯ РЗАЕВА

Консультант Фаолият соҳаси: меҳнат ҳуқуқи, мулкий ва оилавий низолар Тошкент Давлат юридик университети битирувчиси (2013) Тиллар: инглиз, рус, ўзбек

САРДОР НОСИРЖОНОВ

Консультант Фаолият соҳаси: банк-молия ҳуқуқи Тошкент Давлат юридик университети (2012), Kingston халқаро мактаби, Сингапур (2016) битирувчиси. Тиллар: инглиз, рус, ўзбек

МИРФОЗИЛОВ МИРЖАВОХИР

Кичик консультант / Юрист ёрдамчиси Тошкент Давлат юридик университети битирувчиси (2020) Тиллар: инглиз, рус, ўзбек

МУХЛИС КОРАБОЕВ

Кичик консультант/Юрист ёрдамчиси Тошкент Давлат юридик университети битирувчиси (2020) Тиллар: инглиз, рус, ўзбек

МУХАММАД БОБУР ШАРОБИДДИНОВ

Кичик консультант/Юрист ёрдамчиси Халқаро ҳуқуқ ва сиёсат университети, Хитой (2018, Магистратура) битирувчиси Тиллар: хитой, рус, ўзбек

Ҳамкорларимиз

"ХУШНУДБЕК AНД ПAРТНЕРС" МЧЖ юридик билимларга эга бўлган талабаларни юрист ёрдамчилигига стажировка ўташга таклиф қилади.

• 3 тилда (ўзбек, рус ва инглиз тилларида) равон мулоқот қилиш

• Номзодлар камида ОТМнинг биринчи курс талабаси бўлиши.

Фирманинг нисбатан ёшлиги бошқарувчи ва юристларимизнинг юқори малакаси ва кўп йиллик тажрибаси билан қопланади.

• кучли ёзиш қобилиятига эга бўлиши

• Мижозлар билан муваффақиятли мулоқот қила олиши керак

Илтимос, резюмени қуйидаги электрон почтага юборинг. Электрон почта: info@xushnudbek.uz